Amazon компанияси Голландия қамоқхонасида ноодатий офис очди — фото
Энди камералар ўрнида иш хоналари, умумий сайр жойида ошхона ва дам олиш майдонлари мавжуд.


Amazon 100 йилдан ортиқ вақт давомида қамоқхона сифатида фойдаланилган “Prison de Koyepel” ёки “Гарлем гумбази қамоқхонаси”нинг биносини янги офисига айлантирди.
Энди камералар ўрнида иш хоналари, умумий сайр жойида ошхона ва дам олиш учун майдонлар мавжуд.
Бинонинг бошқа қисмларида эса экскурсияларга мўлжалланган ҳудуд ва талабалар учун ўқув бинолари жойлашган.

“Биз тадбиркорлар ва талабалар иштирокида технологик шаҳарча қуряпмиз. Лекин сиз ертўлада кино ёки якшанба кунлари концерт томоша қилиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин”, — дейди янги офисни назорат қилувчи Cупола ХC компанияси директори Валери Валлендук.
Қамоқхона гумбаз шаклидаги бино бўлиб, марказий майдонга қараган бир неча қаватли камералардан иборат. Одатий “зона”лардан фарқли ўлароқ, “де Коепел”нинг қўриқчи минораси гумбазнинг марказида эмас, балки ён томонида жойлашган.

Маълумот ўрнида: қамоқхона 1901 йилда очилган. Унда 100 йилдан кўпроқ вақт давомида маҳкумлар сақланган ва 2016 йилга келиб ёпилган. Шундан сўнг қисқа муддат Гарлем шаҳрига келган суриялик муҳожирлар учун бошпана сифатида фойдаланилган.








