Перуда минг йиллик мумиялар топилди
Мумиянинг тўрттаси ёш болаларга тегишли экани айтилмоқда.

Археологлар Перу пойтахти Лима шаҳрида тахминан 1000 йиллик бешта мумия топилганини маълум қилди.
Тахминларга кўра, мумиянинг тўрттаси ёш болаларга ва биттаси ўрта ЁШЛИ инсонга тегишли.
Улар марказий Римак водийсидаги Ҳуака-Ла Флорида археологик майдонидан топилган.
Тадқиқотчилар, шунингдек, милоддан аввалги 3500 йилга оид, Манчай маданиятига тегишли зинапояларни ҳам топишга муваффақ бўлишган.







