Исроил — ҲАМАС ўртасидаги сулҳ узайтирилиши мумкин
Бу бўйича музокара олиб борилаётгани айтилди.

Қатар делегацияси ҳозирда Исроилда бўлиб, амалдаги ўт очишни тўхтатиш келишувини узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Жорий қилинган вақтинчалик сулҳ жума куни бошланган ва тўрт кун давом этиши кутиляпти. ҲАМАС Исроил томонидан озод қилинган 150 нафар фаластинлик маҳбус эвазига 50 нафар гаровдагини озод қилиши керак.
Дипломатик манбаларнинг таъкидлашича, муддатни узайтириш бўйича музокараларда жадаллик бор.







