Жаҳон

Ҳиндистон: ҳарбийлар туннелда қолиб кетган ишчиларни қутқармоқда

Уттаракханд штатида 15 кун давомида қулаган туннель остида қолиб кетган 40 дан ортиқ ишчини қутқариш операциясига армия қўшилди.

Ҳиндистон: ҳарбийлар туннелда қолиб кетган ишчиларни қутқармоқда

 

АҚШ томонидан етказиб берилган улкан Бурғулаш қурилмаси ишдан чиққач, туннель вайроналари остида қолиб кетган ҳиндистонлик ишчиларни қутқариш учун ҳарбий муҳандисларнинг ёрдами зарур бўлди. 

 

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида 15 кун давомида қулаган туннель остида қолиб кетган 40 дан ортиқ ишчини қутқариш операциясига армия қўшилди.

 

NDTV телеканалининг 26 ноябрь, якшанба куни хабар беришича, 24 ноябрь куни АҚШдан олиб келинган йирик Бурғулаш қурилмаси ишдан чиққач, ҳарбийларни жалб қилишга тўғри келган.

 

Қутқарувчилар Бурғулаш машинаси ёрдамида жабрланганларга етиб бориш учун 60 метр узунликдаги чуқур қазишга ҳаракат қилишган. Объектгача қолган 10 метр масофа энди ҳарбий муҳандислар томонидан қўлда бурғуланади. Кузатувчилар Рождество арафасида ишчилар вайроналар остидан чиқарилмаслигини тахмин қилмоқда.

 

“Бу операция узоқ вақт талаб қилиши мумкин. Тоғларда ишлаганда ҳамма нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Биз ҳеч қачон муддат ҳақида гапирмаганмиз”, — деди Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси вакили Сайид Ата Ҳаснаин.

 

Қутқарувчилар махсус бурғуланган қудуқ орқали ишчилар билан алоқа ўрнатган. Бу орқали уларга озиқ-овқат ва дори-дармонлар юборилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда қулаган туннель остида 40 нафар ишчи қолиб кетганди. Кейинроқ маълум қилинишича, қутқарувчилар қулаган туннель ичидаги 41 нафар ишчига етиб бориш учун вайроналарнинг ярмини бурғулаганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳиндистон: ҳарбийлар туннелда қолиб кетган ишчиларни қутқармоқда | Zamon.uz