Ҳиндистонда кимё заводи портлади, 7 киши ҳалок бўлди
Шунингдек, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳиндистоннинг Сурат шаҳридаги Aether Industriesкимё заводида юз берган портлашида 7 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳатланди.
Портлаш чоршанба куни эрталаб фавқулодда вазият натижасида содир бўлган, ёнғин ўчирилган.
Портлаш сабаблари ҳали аниқланмаган.
24 нафар жароҳатланган ишчи касалхонага ётқизилган.
Ёнғин ҳақидаги хабар чоршанба куни Aether Industries акцияларининг 8,4 фоизга, пайшанба куни эса 1,9 фоизга тушишига сабаб бўлди.







