Индонезияда вулқон отилиши оқибатида камида 11 сайёҳ ҳалок бўлди
Ҳозиргача 12 киши бедарак йўқолган.

Кеча фаоллашган вулқон кули 3000 метргача кўтарилган. Ҳозиргача 12 киши бедарак йўқолган.
Ҳукумат вулқон кратерига 3 км.дан яқинроқ боришни тақиқлаб қўйди. Бироқ бу кратерга хавфли масофада яқин бўлган сайёҳларга ёрдам бермади.
Қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, табиий офат бошланганда вулқон ҳудудида жами 75 алпинист бўлган. Улардан 49 таси эвакуация қилинган.
2891 метр баландликда отилаётган вулқон атрофида қутқарувчилар уч километрлик хавфсиз зонани ўрнатди. Минтақада портлаш сабаб Индонезиянинг тўрт даражали тизими бўйича иккинчи даражадаги хавф эълон қилинган.







