Жаҳон

Маск яна дунёнинг энг бой одамига айланди

Унинг бойлиги $222 млрдга баҳоламоқда.

Маск яна дунёнинг энг бой одамига айланди

 

Америкалик тадбиркор Илон Маск “Bloomberg Billionaires Index”талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади.

 

4 декабрь ҳолатига, "Tesla" ва “SpaceX” компаниялари раҳбарининг бойлиги $222 млрдга баҳоламоқда. Қайд этилишича, 2023 йил бошидан буён у ўз капиталини $85,8 млрдга оширган. Иккинчи ўринда "Amazon" асосчиси Жефф Безос, унинг бойлиги $171 млрдга баҳоланган. Кучли учликни “Louis Vuitton Moet Hennessy” раҳбари ва эгаси Бернард Арно $168 млрд бойлиги билан якунлади.

 

2022 йил декабрида "Forbes" журнали томонидан тузилган янги “Real Time Billionaires” рейтингига кўра, Илон Маск энг бой одамлар рейтингида биринчи ўринни бой берганди. Кучли учликни «Амазон» асосчиси Жефф Безос $117 млрд бойлиги билан якунлади. Тўртинчи ўринда “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс, “Berkshire Hathaway” инвестиция холдинги бош директори Уоррен Баффет бешинчи ўринда турибди.

 

2023 йил январь ойида Илон Маск шахсий бойлигини йўқотиш бўйича “Гиннесс рекордлари китоби"га киритилганди. Қайд этилишича, 2022 йилда Маскнинг бойлиги рекорд даражада, яъни $200 млрдга камайган.

 

“Маскнинг умумий йўқотишлари 2000 йилда япон технология инвестори Масаёши Сон томонидан ўрнатилган $58,6 млрдлик рекорддан анча ошиб кетди”, - дейилади хабарда. Шунингдек, йил давомида тадбиркор капиталининг асосини ташкил этувчи "Tesla" акциялари 65%га тушган. Асосий пасайиш Маскнинг “Тwitter"ни сотиб олишни эълон қилинганидан кейин содир бўлган.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"