Қирғизистон энергетик ичимликларни бутунлай тақиқламоқчи
Бу бўйича янги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Қирғизистон Парламентининг тегишли қўмитаси мамлакатга энергетик ичимликлар олиб кириш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
“Тақиқ аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади”, — дейилади ижтимоий сиёсат қўмитасида.







