Жаҳон

Афғонистонда кўкнори етиштириш кўпайган

Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрлари хабар бермоқда.

Афғонистонда кўкнори етиштириш кўпайган

 

Эроннинг Наркотикларга қарши кураш бошқармаси барча далиллар, статистик маълумотлар ва рақамлар Афғонистонда кўкнори етиштириш кўпайганидан далолат беришини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрлари хабар берди.

 

Эрон Наркотикларга қарши кураш бошқармаси бош котиби Искандар Момений шундай баёнот берди. У «Толибон»нинг Афғонистонда кўкнори етиштиришни қисқартириш ҳақидаги даъвоси Теҳрон учун умуман қабул қилинмаслигини айтди.

 

“Мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришнинг ўсиши сезиларли даражада ошган, бу ҳам Эронни, ҳам дунёни жиддий ташвишга солмоқда. Наркотикларга қарши кураш бўйича мамлакат бош бошқармасининг стратегик сиёсати профилактикага асосланган”, — деди у.

 

Эрон Наркотикларга қарши кураш бошқармаси бош котиби аввалроқ «Толибон»нинг Афғонистонда наркотик ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги даъвоси шунчаки шиор эканини ва амалда ҳеч нарса кўрмаганликларини айтганди.

 

Яқинда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (УНОДС) янги ҳисоботида Афғонистон дунёдаги энг тез метамфетамин ишлаб чиқарувчи давлат эканини эълон қилганди. Ўз навбатида, «Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода 2023 йил бошида кўкнори етиштиришни ва ҳар қандай гиёҳванд моддаларни импорт ва экспорт қилишни қатъий тақиқловчи фармойиш чиқарганди.

 

Бироқ «Толибон» расмийларининг ўзлари мамлакатда гиёҳванд моддалар етиштириш ва контрабанда қилишда айбланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда кўкнори етиштириш кўпайган | Zamon.uz