Билл Гейтс сувдан ёнилғи олишга пул тикмоқда
Унинг компанияси лойиҳанинг 15 фоизини сотиб олган.

Швециянинг “Liquid Wind” компанияси мамлакат шимолидаги Эрншёлдсвик шаҳрида кемалар учун сувдан электрон ёнилғи чиқарадиган завод қуришни режалаштирмоқда.
Лойиҳага Билл Гейтс ҳам қўшилди. У ғоянинг 15 фоизини сотиб олиб, иқлим инқирозини ҳал қилиш учун технологияга сармоя киритишини эълон қилди.
Махсус технология асосида метанол ишлаб чиқариш учун когенерация заводида олинган электр энергияси, сув ва карбонат ангидридни бирлаштириб, денгиз ёнилғиси сифатида фойдаланиш мумкин.
Режага кўра, Breakthrough заводи шу ўн йиллик ўрталарида денгиз ёнилғиси ишлаб чиқара бошлайди.
"Менга бу лойиҳалар ёқади. Юк ташиш соҳаси чиқиндидан халос бўлиши жуда қийин ва жуда кўп эмиссия ҳосил қилади", – дейди Билл Гейтс.







