Жаҳон

Украина 2025 йилгача ҳужумга ўта олмаслиги мумкин

Ҳозирда мамлакат стратегик мудофаага ўтмоқда.

Украина 2025 йилгача ҳужумга ўта олмаслиги мумкин

Украина 2025 йилгача бошқа йирик ҳужум уюштира олмаслиги мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, Украина 2023 йил ёзида амалга оширган қарши ҳужумларида катта ҳудудларни озод қила олмаганидан кейин стратегик мудофаага ўтмоқда.

 

Бундан ташқари, айни пайтда АҚШ ва Европанинг иқтисодий ва ҳарбий ёрдами сўроқ остида қолган, Украинанинг ўзида сиёсий келишмовчиликлар юзага келган.

 

“Украинанинг ўз ҳудудининг аксар қисмини қайтариб олиш имконияти айни вақтда сўроқ остида қолмоқда, Путиннинг мамлакат иқтисодиётини урушга йўналтириш тактикаси эса унинг урушдаги ва эҳтимол дипломатик соҳадаги мавқеини мустаҳкамлади”, — дейилади мақолада.

 

Шунингдек, нашрда айтилишича, Украина урушдан қаттиқ чарчаган ва унинг тикланиши учун вақт керак.

 

Ушбу мақола Украинанинг Лиман шаҳрида ёзилган. Унинг ҳисоботида фронтнинг маълум қисмида ҳам Украина, ҳам Россия қўшинлари узоқ муддатли мудофаага тайёргарлик кўраётгани ёзилади. “Ягона ҳақиқат шуки, бу уруш ҳали узоқ вақт давом этади”, дея хулоса қилинади унда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина 2025 йилгача ҳужумга ўта олмаслиги мумкин | Zamon.uz