Жаҳон

Трампнинг рейтинги Байденникидан юқорилаб кетди

47 фоиз америкалик сайловда Доналд Трампга овоз беришга тайёр.

Трампнинг рейтинги Байденникидан юқорилаб кетди

 

Ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 47 фоизи президентлик сайловида Доналд Трампга овоз беришга тайёр, 43 фоизи эса амалдаги президент Жо Байденни қўллаб-қувватлайди. Бўлажак президентлик сайловига бошқа номзодлар ҳам қўшилса, бу фарқ янада кенгаяди — 37 фоизга нисбатан 31 фоиз.

 

Бошқа потенциал номзодлардан энг машҳури, собиқ демократ кичик Роберт Кеннеди эса мазкур сўровномада 8 фоиз овоз тўплаган.

 

Сўровномада қатнашганларнинг 23 фоизи амалдаги президент сиёсати ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлганини айтган. Шу билан бирга, 53 фоизи иштирокчи Байденнинг сиёсати ҳаётига салбий таъсир кўрсатган деб ҳисоблайди. Трамп учун бу кўрсаткичлар мос равишда 49 фоизга 37 фоизни ташкил қилган.

 

Трамп Байден билан илк марта The Wаll Street Journal нашрининг сайловолди сўровномасида тўқнаш келди. Ушбу сўровнома 29 ноябрдан 4 декабргача бўлган вақт оралиғида онлайн ва оффлайн кўринишда ўтказилди. Унда 1500 киши иштирок этди.

 

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трампнинг рейтинги Байденникидан юқорилаб кетди | Zamon.uz