Африка қамоқхоналарида электрон билагузуклар жорий этилди
Сенегал давлати бу йил долзарб муаммо бўлган қамоқхоналар тўлишига қарши турли чоралар кўрмоқда.

Сенегалда жазо муддатини ўтаётган 42 ёшли ҳомиладор аёл фарзанди қамоқхонада туғилмаслигини сўраб, илтимос қилган эди. Судьялар уни ноодатий ечим билан озод қилди.
Маълум қилинишича, аёлнинг оёғига махсус назорат билагузуги тақилган ва қамоқхонадан чиқариб юборилган.
Маълумки, Ғарбий Африкадаги Сенегал давлати бу йил долзарб муаммо бўлган қамоқхоналар тўлишига қарши турли чоралар кўрмоқда.
Жумладан, ҳукумат қитъада биринчи бўлиб баъзи маҳбусларни қамоқхонадан ташқарида электрон мониторинг орқали назорат қилиш тизимини йўлга қўйди.
Расмийларнинг таъкидлашича, Электрон мониторинг маҳбусларга ишлаш, ўқиш, оиласи билан бирга бўлиш ва спорт билан шуғулланиш имконини беради.







