Венгрия чет эл аралашуви хавфини камайтирувчи қонунни қабул қилди
Қонунга кўра, аралашув хавфини назорат қилувчи тергов ваколатларига эга орган тузилади.

Венгрия парламенти “Миллий суверенитетни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.
Ҳукмрон партияга кўра, унинг асосий вазифаси, мамлакат ишларига чет эл аралашуви хавфини камайтиришдир. Маҳаллий ва хориждаги танқидчилар ҳужжат қоидаларининг Россиянинг “Чет эл агентлари тўғрисида”ги қонуни билан ўхшашлигини таъкидлаб, Венгрияда мухолифатга қарши тазйиқ кучайишидан қўрқишмоқда.
Қонунга кўра, аралашув хавфини назорат қилувчи тергов ваколатларига эга орган тузилади. Бундан ташқари, Энди сайловда номзоди қўйилган шахс чет эл манбаларидан молиялаштирилгани аниқланса, у уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.







