Газ ''заправка''ларга киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди
Бу Тошкент шаҳри ва бешта вилоятда амал қилади.

Тошкент шаҳри ва бешта вилоятдаги газ заправкаларга киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди
Бугундан метан заправкалар режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.
15 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.







