Андижонда бензинни алдаб сотаётган заправкалар аниқланди
Улар Ai-80 бензинини Ai-92 ёки Ai-95 маркали бензин сифатида сотилаётган бўлган.

Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган куз-қиш штабига бензин сифати ва унинг етишмовчилиги бўйича муроажатлар кўпайган. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов маълум қилди.
Унинг айтишича, вилоят ҳудудига 500 тонна Аи-80 маркали бензин келтирилган бўлсада, ҳайдовчилардан ушбу турдаги бензин етишмаётгани ҳақида шикоятлар келиб тушмоқда.
Мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли мутасадди ва органлар томонидан ўрганлиган. Натижада 7 та АЙҚШда шундай ҳолат аниқланган ва уларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши таъминланган.
«Энергияинспекция» Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сирожиддин Муҳторовнинг маълум қилишича, 14-15 декабрь кунлари Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги АЙҚШлардан олинган 17 та намунадан 7 тасида белгиланган меъёрларга жавоб бермагани аниқланган.
Қўшимча қилинишича, вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам шундай ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган.







