Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раисига ҳамдардлик йўллади
Бугун Хитойда кучли зилзила юз берди.

Хитойнинг Гансу ва Синхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпинга ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади.







