Машҳур актёр Жерар Депардье жинсий зўравонликда айбланмоқда
Журналист аёл Испания полициясига деярли 30 йил аввал француз актёри томонидан зўравонлик қурбони бўлганини айтиб, мурожаат қилди.

La Vanguardia газетасининг хабар беришича, испаниялик журналист Рут Баса француз актёри Жерар Депардьени жинсий зўравонликда айблади. Аёлнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат 1995 йилда содир этилган.
Журналист Испания полициясига деярли 30 йил аввал француз актёри томонидан зўравонлик қурбони бўлганини айтиб, мурожаат қилган. Унинг айтишича, у Парижда актёрдан интервью олганида ушбу ҳолат содир бўлган. Журналист аёл ўшанда 23 ёшда бўлган.
Бу жорий йилнинг ўзида актёр билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Аёлларга нисбатан ҳақоратомуз сўзлари учун Депарде аллақачон Франциянинг энг олий мукофоти – "Фахрий легион" орденидан маҳрум қилинган эди.
Бунга КХДРга ташриф билан боғлиқ эпизодни ўз ичига олган ҳужжатли фильм сабаб бўлди. Кореяда актёр аёллар ва вояга этмаган қизларга нисбатан ножўя гапларни сўзлаганди.







