Жаҳон

АҚШнинг яна бир штати Трампга сайловларда қатнашишни тақиқлади

Трамп Капитолийга бостириб киришга алоқадорлигини рад этиб келмоқда.

АҚШнинг яна бир штати Трампга сайловларда қатнашишни тақиқлади

 

АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга Республикачилар партиясининг Мэн штатида бўлиб ўтадиган праймеризида президентликка номзодини қўйиш тақиқланди. Мэн штати давлат котиби Шанна Беллоуз томонидан қабул қилинган ушбу қарор 29 декабр, жума куни штат давлат котиби департаментининг расмий сайтида эълон қилинди.

 

Беллоуз қарори АҚШ Конституциясига исёнда қатнашган шахсларнинг фуқаролик ёки ҳарбий давлат лавозимларини эгаллашини тақиқловчи 14-тузатишига асосланган. Трамп ўз тарафдорларининг 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришига сабаб бўлган ҳаракатларини қўзғатганликда айбланмоқда.

 

Доналд Трамп сайловолди штаби матбуот котиби Стивен Чжан АҚШ собиқ президенти тарафдорлари Беллоузнинг "даҳшатли" қарорига судда эътироз билдиришини айтган. Аввалроқ Трамп Беллоуздан унинг праймеризларини кўриб чиқишда қатнашмасликни талаб қилганди, чунки у Демократик партиядан собиқ штат сенатори бўлган ва 2021 йил 6 январдаги воқеаларни очиқчасига исён деб атаган, бу эса уни, Оқ уй собиқ раҳбари фикрича, нохолис позицияни эгаллашга ундайди.

 

Трампга қарши худди шундай даъволар яна бир қанча штатларда ҳам очилган. Ноябрь ойида Миннесота Олий суди собиқ президентнинг сайловда қатнашишини тақиқлашдан бош тортди, Мичиган штатида эса суд Оқ уй собиқ раҳбари сайлов бюллетенида қолиш-қолмаслигини суд тизими эмас, Конгресс ҳал қилиши керак, деган қарорга келди.

 

Трамп Капитолийга бостириб киришга алоқадорлигини рад этиб келади.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"