Ўзбекистон

Санепидқўмда 243,4 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилган

Қўмита йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан Zamon.uzga маълумот берди.

Санепидқўмда 243,4 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилган

 

2023 йилда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бирқатор тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган йиллар давомида Европа ва Жаҳон савдо ташкилотлари ва халқаро талаблардан келиб чиқиб, 40 та санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинган бўлса, 2023 йилнинг ўзида 14 та санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинди ва халқаро андозаларга мослаштирилди.

 

Қўмитанинг илмий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 июлдаги 272-сон қарори билан қўмита ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди. Марказ томонидан ҳозиргача 417 та мутахассис малака оширди ва қайта тайёрловдан ўтди. Марказ Нидерландия, АҚШ, Корея, Малайзия, Германия, Россия каби давлатлардаги олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

 

2023 йилда АҚШ касалликларни назорат қилиш марказлари (СДС) ва Тошкент тиббиёт академияси билан биргаликда амалий эпидемиология (ФEТП) дастури доирасида “Эпидемиология асосларини ўқитиш” бўйича курсларда 20 нафар мутахассис малакасини ошириб, эпидемиология соҳасидаги илғор тадқиқот услубларини амалиётга қўллаш кўникмаларига эга бўлди.

 

2023 йилда республика бўйича тиббииёт олий таълим муассасаларининг тиббий-профилактика факультетининг 456 битирувчиларининг ишга жойлашиш жараёни ҳамда ёш мутахассисларнинг иш фаолияти мониторинги амалга оширилди.

 

Аҳолининг эпидемиологик барқарорлигини таъминлаш мақсадида Европа ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистон, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон каби қўшни давлатларда қайд этилаётган полиомиелит, қизамиқ, қизилча касалликларининг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалиш хавфини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар янада такомиллаштирилди.

 

2023 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш учун 205 млрд. сўм ажратилди, 2017 йилда ажратилган маблағларга нисбатан 10 бараварга ортди ва болаларни 13 хил касалликларга қарши эмлаш орқали эмлаш қамрови 95 фоиз юқори кўрсаткичларни кўрсатмоқда.

 

Ўзбекистоннинг жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши мақсадида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан экспорт қилишга яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Йил давомида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланадиган 1788 та экспортёр корхоналар рўйхати шакллантирилди. Уларга 1452 нафар қўмита ходимлари бириктирилиб, 1788 та экспортёр корхоналарда мониторинг ўтказилди, уларнинг муаммолари ўрганилди. Четдан олиб келинадиган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулосалар расмийлаштириш жараёни 30 фоизгача қисқартирилди.

 

Соҳа ривожи ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида 243,4 млн. АҚШ долларлик 5 та инвестисия лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўмита қошида ташкил этилган Миллий референс лаборатория ва 21 та таркибий муассасалар лабораториялар халқаро аккредитациядан ўтказилиб, улар томонидан ўтказилган хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича таҳлил натижалари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти жараёнларида дунё мамлакатларида тан олинмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.