Икки давлат 2024 йилда Шенген ҳудудига қўшилади
Бу бўйича ЕИ баёнот эълон қилди.

Европа комиссияси баёнотига кўра, 2024 йил март ойидан ҳаво ва денгиз чегараларида чегара назоратини бекор қилиш бошланади.
Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилиши мобиллик, савдо ва туризмни ривожлантириш, шунингдек, ички бозорни янада мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат 2007 йил 1 январда Европа Иттифоқига аъзо бўлган. Австрия, Нидерландия ва Венгрия уларнинг Шенген зонасига киришига, ноқонуний миграция кучайишидан қўрқиб, қарши чиққанди.







