Украина Россияга жавоб қайтарди
Россиянинг Белгоград шаҳри ўққа тутилди.

Украина Россиянинг Белгород шаҳрини ўққа тутди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Қайд этилишича, шаҳар маркази Украина Қуролли кучлари томонидан ҳужумга учраган. Бу Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери энг кучлиларидан бири бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳатланган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Белгороддаги теракт ортида АҚШ ва Буюк Британия турганини ва улар Киевни террорчилик ҳаракатларига ундаётганини билдирди.
Россия шаҳарнинг ўққа тутилиши муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни сўраган.







