Номаълум шахс президентликка номзод Ли Чжемёнга пичоқ билан ҳужум қилди
Ҳолат Жанубий Кореяда юз берган.

Пусан шаҳрида номаълум шахс Жанубий Корея президентлигига собиқ номзод, мухолифат партияси етакчиси Ли Чжемёнга пичоқ билан ҳужум қилган.
Воқеа сиёсатчининг матбуот анжумани вақтида содир бўлган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.
Ренхапнинг ёзишича, сиёсатчи бўйнидан яраланган, уни тез ёрдам машинаси олиб кетган.







