Жаҳон

АҚШда 17 ёшли ўқувчи мактабда отишма содир этди

Полиция Перри шаҳарчасидаги мактабда юз берган отишмада ўқувчи ҳалок бўлгани ва яна беш киши яраланганини тасдиқлади.

АҚШда 17 ёшли ўқувчи мактабда отишма содир этди

 

Америка полицияси Айова штати Перри шаҳридаги мактабда юз берган отишмада ўқувчи ҳалок бўлгани ва яна беш киши яраланганини тасдиқлади. 4 январь куни содир бўлган отишмани ўша мактабнинг 17 ёшли ўқувчиси уюштирган, у милтиқ ва кичик калибрли тўппонча билан қуролланиб олган. У мактабда ўқ узиш нияти ҳақида бир кун аввал ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган.

 

Ҳалок бўлган шахс 6-синф ўқувчиси экани, ярадорлар орасида тўрт нафар мактаб ўқувчиси ва бир мактаб маъмурияти ходими борлиги аниқланди. Яраланган болалардан бирининг аҳволи оғир.

 

ОАВ маълумотларига кўра, отишма уюштирган ўқувчи ўз жонига қасд қилган.

 

Полиция, шунингдек, мактаб биноси ичидан портлатилмаган қўлбола портловчи мосламани ҳам топди, у зарарсизлантирилди, деди штат жамоат хавфсизлиги департаменти вакили Митч Мортведт матбуот анжуманида.

 

Отишма қишки таътилдан кейинги мактабнинг биринчи куни аввалида кузатилган, яъни мактабда нисбатан кам ўқувчилар бўлган. Жиноят сабаблари номаълум.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда 17 ёшли ўқувчи мактабда отишма содир этди | Zamon.uz