Ўзбекистон

Пойтахт ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича компания ташкил этилди

Бу бўйича шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Пойтахт ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича компания ташкил этилди

 

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов 26 декабрь куни “Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор президентнинг 2023 йил 28 августдаги фармони асосида қабул қилинган.

 

Қуйидагилар мазкур давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли ҳужжатлари асосида берилган вазифа ҳамда топшириқларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

 

  • Кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

 

  • Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини таъминлаш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

 

  • Объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

 

  • Лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш, харидларни режалаштириш, харидлар тартиб-таомилларини белгилаш ва унинг шаффофлигини таъминлаш;

 

  • Лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича эхник назорат олиб борилишини таъминлаш, муаллифлик назоратини ташкил этиш ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш.

 

Шунингдек, компания кўп квартирали уй-жой фонди объектларини таъмирлайди, модернизация қилади ҳамда энергия самарадорлигини оширади. Бундан ташқари, кўп квартирали уйларда лифтларни алмаштиради, таъмирлайди, модернизация қилади.

 

Буджет тизими буджетлари ҳисобидан кўп кваратирали уйларни таъмирлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бўйича ишлаб чиқиладиган дастурлар ва манзилли рўйхатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.