Жаҳон

Ғазодаги жанглар яна бир йил давом этиши мумкин

Бу ҳақда Исроил мудофаа расмийлари ва собиқ юқори мартабали разведка зобитлари айтмоқда.

Ғазодаги жанглар яна бир йил давом этиши мумкин

 

Тhe Guardian нашрининг ёзишича, Исроил мудофаа расмийлари ва собиқ юқори мартабали разведка зобитлари Ғазода жанглар камида яна бир йил давом этишини билдиришган.

 

Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэл Хагарининг маълум қилишича, ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган Ғазонинг маркази ва жануби жангарилар жойлашган ер ости туннеллари тармоғига эга.

 

Хагарининг айтишича, ҳудудни тозалаш учун уч ой вақт кетади, шунинг учун жанглар 2024 йилда ҳам давом этади.

 

Ҳарбий разведканинг собиқ раҳбари генерал-майор Амос Ядлин ушбу ҳарбий ҳаракатларни 2017 йилда ИШИДга қарши кўпмиллатли коалиция бошчилигида тўққиз ой давом этган кампанияга қиёслади. Бироқ, Ядлиннинг сўзларига кўра, Ғазодаги вазият анча оғир, ЦАХАЛга ҲАМАСни йўқ қилиш учун камида бир йил керак бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Тел-Авивдаги юқори мартабали зобитларнинг баёнотлари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Яқин Шарққа сафари фонида қилинган эди. Блинкеннинг минтақага ташрифдан кўзланган мақсади можаро янада авж олишининг олдини олишдир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ғазодаги жанглар яна бир йил давом этиши мумкин | Zamon.uz