Дания қироличаси тахтдан воз кечмоқда
У мамлакат тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монарх ҳисобланади.

Дания янги қиролнинг тож кийдириш маросимига тайёргарлик кўрмоқда. Маълум қилинишича, узоқ давом этган ҳукмронликдан сўнг, қиролича Маргрете II 14 январь куни тахтдан воз кечади. Унинг ўрнига эса валиаҳд шаҳзода Фредерик ўтиради.
Ҳозирда пойтахт Копенгаген кўчалари бўйлаб мамлакат байроқлари илиб чиқилган.
Таъкидланишича, маросим Кристиансборг саройида бўлиб ўтади ва 83 ёшли қиролича у ерда тахтдан воз кечиши тўғрисидаги қарорга имзо чекади. Эслатиб ўтамиз, 1972 йилда ҳукумат тепасига келган қиролича Дания тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монарх ҳисобланади.







