Хитойда “умрбод батарея” ихтиро қилинди
У ярим аср қайта зарядланмасдан ишлай олади.

Хитойда 50 йил давомида қайта зарядланмасдан ишлай оладиган ядро батареяси ихтиро қилинди. Бу ҳақда Хитойнинг Бетаволт Течнологй стартапи ўзининг расмий сайтида маълум қилди.
Компания мутахассислари тангадан ҳам кичикроқ, аммо қайта зарядланмасдан ва техник хизмат кўрсатмасдан тахминан ярим аср давомида ишлашга қодир атом батареясини ишлаб чиқди. У мобил телефонлар, дронлар ва бошқа қурилмаларда ишлатилиши мумкин.
Батарея 63 та ядро изотопига асосланган бўлиб, улар парчаланиш давридан кейин миснинг барқарор изотопига айланади. Батарея мутлақо хавфсиз ва ташқи нурланишга эга эмас. Ядро батареясининг асосий тузилиши қуйидагиларни ўз ичига олади: конвертор, субстрат, никель-63 манбайи ва батареянинг ҳимоя қатлами.
Айни пайтда аккумулятор синов босқичида. Компания ядро аккумуляторини тижорат мақсадларида оммавий ишлаб чиқармоқчи.







