АҚШда ҳаво шари қулаб тушди
Оқибатда ҳалок бўлганлар бор.

АҚШнинг Аризона штатидаги Элой шаҳрида ҳаво шари қулаб тушди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди. Яна бири оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳаво шари эрталаб шаҳар яқинидаги чўл ҳудудига қулаган. Унда беш киши бор эди. Авариядан фақат биттаси омон қолган ва касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Фожиа жойига Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши ва АҚШ Федерал авиация бошқармаси ходимлари етиб келган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







