Жаҳон

БМТ: Украиналиклар гуманитар ёрдам учун 4,2 миллиард долларга муҳтож

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Украинанинг 14,6 миллиондан ортиқ аҳолиси ёки мамлакат аҳолисининг 40 фоизи гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади.

БМТ: Украиналиклар гуманитар ёрдам учун 4,2 миллиард долларга муҳтож

 

БМТ ва ташкилот ҳамкорлари донорлардан 2024 йилда урушдан жабр кўрган Украина аҳолиси, шунингдек, украиналик қочқинлар ва уларни қабул қилувчи мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун 4,2 миллиард доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси қўшма баёнотида айтилди.

 

Умуман олганда, гап Украина ва Европа минтақасидаги 10,8 миллионга яқин одамга ёрдам кўрсатиш ҳақида бормоқда. Мамлакатда қолган 8,5 миллион муҳтож украиналикларга ёрдам бериш учун 3,1 миллиард доллар, хорижий давлатлардаги 2,3 миллион қочқин украиналикларни қўллаб-қувватлаш учун 1,1 миллиард доллар сўралган.

 

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Украинанинг 14,6 миллиондан ортиқ аҳолиси ёки мамлакат аҳолисининг 40 фоизи гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Ҳозирда тахминан 6,3 миллион украиналик мамлакатни тарк этиб, қочқин сифатида яшамоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ: Украиналиклар гуманитар ёрдам учун 4,2 миллиард долларга муҳтож | Zamon.uz