Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЕИ делегациясини қабул қилди

Унда долзарб минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев ЕИ делегациясини қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

 

Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлат раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раиси Шарль Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

ЕИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Кейинги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг Ўзбекистонга ташрифи, Марказий Осиё давлатлари ва Евроиттифоқ раҳбарларининг иккита учрашуви, ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференцияси муваффақиятли ўтказилди.

 

ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси” амалга оширилмоқда. “Марказий Осиё - ЕИ” биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Январь ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик Инвесторлар форуми бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо жадал ўсиб бормоқда, ўтган йили унинг ҳажми 30 фоизга ошди.

 

Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. ЕИнинг Ўзбекистон учун савдо преференциялари амал қилиш муддати узайтирилди.

 

Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.