Юртимиздаги дорихона GPP сертификатига эга бўлди
У шу тариқа айрим талабларни бажарган биринчи дорихонага айланди.

“Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан юртимизда фаолият юритаётган “NIKА FАRМ SERVIS” МЧЖ дорихонасига биринчи бўлиб GPP сертификати топширилди. Ушбу дорихона Ўзбекистон Республикасида “Зарур дорихона амалиёти - GPP” талабларини ўз иш фаолиятига жорий этган ва сертификатлаштирган биринчи дорихона бўлди.







