Бишкекда ҳарбий машғулот пайтида вертолёт қулади
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бортдаги яна етти киши жароҳатланган.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таяниб Kaktus.media маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, бугун, 17 январь куни соат 11:00 лар атрофида Ми-8 ҳарбий вертолёти "Фрунзе-1" ҳудудидаги Дўстук мавзеси яқинида қулаган.
Манбаларнинг дастлабки маълумотларига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бортдаги яна етти киши жароҳатланган.
Воқеа ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган.







