Жаҳон

Навалнийнинг яна бир адвокатига экстремизм бўйича айблов қўйилди

Олга Михайловага "экстремистик ҳамжамиятда" қатнашиш айби қўйилди. Аввалроқ худди шу иш бўйича Алексей Навалнийнинг бошқа ҳимоячилари ҳам ҳибсга олинганди.

Навалнийнинг яна бир адвокатига экстремизм бўйича айблов қўйилди

 

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг адвокати Олга Михайлова хабар беришича, унга Россия Федерациясида, терговчиларнинг фикрича, сиёсатчи асос солган "экстремистик ҳамжамият"да иштирок этиш бўйича сиртдан айблов қўйилган.

 

"Маълум бўлишича, мен Алексей Навалнийни барча жиноий ва маъмурий ишлар бўйича ҳимоя қилмаганман, Европа судида шикоятларни ютиб олмаганман. Лекин 2011 йилда у яратган экстремистик ҳамжамиятда иштирок этганман", — деб ёзган адвокат ўзининг Facebook саҳифасида.

 

Чет элда бўлган Михайлова сўзларига кўра, унинг иши бўйича терговчилар Навалнийнинг барча ишларида бўлгани каби бир хил — "ақлдан озган бемаънилик ва уйдирма экстремизмни ихтиро қилишнинг усталари", деб тавсифлаган. 

 

2023 йил октябрь ойида мухолифатчини ҳимоя қилган яна уч адвокат — Игор Сергунин, Вадим Кобзев ва Алексей Липцер худди шу айблов билан ҳибсга олинганди. Улар ўз айбларини тан олмаяпти. Тергов маълумотларига кўра, адвокатлар ёрдамида уч йилдан бери қамоқда ўтирган Навалний номи ошкор этилмаган экстремистик ташкилот билан алоқада бўлган. 

 

Михайлова "13 октябрь куни Навалнийнинг барча адвокатларига қарши мисли кўрилмаган ҳужум ҳақида олдиндан билган оператив ходимларга ва Russia Today’га алоҳида салом" етказди. Унинг сўзларига кўра, Михайлова 10 октябрь куни Иорданияга режалаштирилган сафари учун жўнаб кетаётганида, улар уни Москва аэропортида кузатиб борган ва кейин ҳамкасблари ҳибсга олиниши арафасида уни "ҳаммани сотиб, ўзи қочиб кетганликда" айблаган. 

 

"Мен ҳеч қачон ҳеч кимни сотмаганман. Мен ҳеч қачон қочмаганман. Россияда қолишимга ва ўз мижозларимни охиригача ҳимоя қилишимга қатъий ишонганман. Аммо 13 октябрь куни ҳамкасбларим ҳибсга олинганидан кейин қамоққа қайтишдан маъно йўқ. Ҳа, ҳозир мен қизим билан чет давлатдаман, уйимиз йўқ, муаммоларимиз кўп", — деб ёзган Михайлова ва "колонияда эмас, балки озодликда фойдалироқ бўлишга" умид қилишини қўшимча қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Навалнийнинг яна бир адвокатига экстремизм бўйича айблов қўйилди | Zamon.uz