Қирғизистонда “ақлли светофор”лар ўрнатилмоқда
Улар электр энергиясисиз уч соатдан ортиқ ишлай олади.

Бишкекда ақлли светофорлар пайдо бўлди. Йўл ҳаракати оқимини тартибга солувчи қурилмалар кўчалардаги тирбандликларни бартараф этишга ёрдам беради.
Оператор автомобиллар оқимини камералардан кўради ва у бу оқимнинг қайси босқичда ҳаракатланишини олдиндан ўзгартиради, яъни яшил ранг қисқа вақт ёнади ёки узоқроқ.
Ақлли светофорлар одатдагидан анча ёрқинроқ, энергияни тежайди ва электр энергиясисиз уч соатдан ортиқ ишлай олади.
Биринчи босқичда чорраҳаларга 160 та светофор ўрнатилади. Ишларни март ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.







