Президент Ходжаевни жиддий огоҳлантирди
Шунингдек, икки амалдор ишдан бўшатилди.

Бош вазир ўринбосари J.Xodjayev чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестисиялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари B.Abidov ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари D.Sattarov лавозимидан озод қилинди.
Инвестисия комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ КПИ белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди. Натижага қараб шартнома узайтирилади ёки бекор қилинади.







