Эрон космосга сунъий йўлдош учирди
АҚШ ва унинг иттифоқчилари бундан хавотирда.

Эрон Soraya сунъий йўлдоши паст Ер орбитасига муваффақиятли учирилганини эълон қилди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берди.
Бунинг учун эронлик муҳандислар 100 кг гача юк кўтара оладиган Qaem-100 ракетасидан фойдаланишди.
Эрон расмийлари сунъий йўлдошнинг мақсади нима эканлигини очиқламаган.
АҚШ ва унинг қатор иттифоқчилари эронлик мутахассислар космик дастурдан баллистик технологияларни синовдан ўтказиши мумкинлигидан хавотирда. Бундай технологиялар, хусусан, ядро қуролини етказиб бериш воситаларини яратиш учун зарур.
Эрон томони ядро дастури тинч мақсадли эканига ишонтирмоқда. Теҳрон космик дастурдан воз кечиш ниятида эмас.







