Германия осмонига астероид қулади
Унинг диаметри тахминан 1 метр бўлган.

Берлин осмонига кичик астероид қулади. Воқеа 20 январдан 21 январга ўтар кечаси содир бўлган.
Коинот жисмини Лейптсиг ва Прага аҳолиси ҳам кузатган. NASA маълумотларига кўра, астероид Бранденбург федерал штатидаги Ненхаузен маҳалласига қулаши керак эди.
Потенциал зарар ҳақида хабар берилмаган. Диаметри тахминан 1 метр бўлган ушбу астероид атмосферага урилиб, ёниб кетган ва одамларга хавф туғдирмаган.







