Жаҳон

Олмаота мактаб ва коллежларида дарслар бекор қилинди

Кеча тунда Олмаота аҳолиси кучли зилзилани бошдан кечирди.

Олмаота мактаб ва коллежларида дарслар бекор қилинди

Зилзиладан кейин Олмаотада мактаб ва коллежларда биринчи сменали машғулотлар бекор қилинди.

 

Шаҳарнинг барча мактаблари ва коллежларида тун бўйи аҳолини қабул қилиш пунктлари ишлаганлиги сабабли, 2024 йил 23 январда мактаб ва коллежларда биринчи смена машғулотлари бекор қилинган.

 

Болалар боғчалари ота-оналарнинг илтимосига биноан мунтазам равишда ишлайди. Кеча тунда Олмаота аҳолиси кучли зилзилани бошдан кечирди. Баъзи ҳудудларда яшовчилар зилзила узоқ вақт, камида 5 дақиқа давом этганини хабар қилишган.

 

Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар Олмаотада 5 балли зилзилани қайд этган. Шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, зилзила Остона, Олмаота, ВКО, Жамбил, Жетисуй вилоятларида ҳам сезилган.

 

Олмаотада зилзила оқибатида 44 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Одамлар уйдан қочиб чиқиш вақтида жароҳатланган. Баъзилар ҳатто 2-3-қават ойнасидан ҳам сакраган. Бир киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Олмаота мактаб ва коллежларида дарслар бекор қилинди | Zamon.uz