Олмаотада бугуннинг ўзида яна иккита зилзила содир бўлди
Зилзила оқибатида 44 киши жабрлангани айтилмоқда.

Бугун эрталаб Олмаотада бирин-кетин яна иккита зилзила содир бўлди.
Бу ҳолат сейсмик станциялар тармоғи томонидан қайд этилган.
Биринчи силкиниш эрталаб соат 09:52 да содир бўлган.
Зилзила эпицентри Олмаота шаҳридан 254 километр жануби-шарқда, Хитой ва Қирғизистон чегарасида жойлашган.
Зилзила энергияси тоифаси — 11,5. MPV магнитудаси - 5,2.
Олмаотада 2 баллик кучи сезилди.
Иккинчиси эса соат 10:01 да Олмаотадан 256 километр жануби-шарқда, Хитой ва Қирғизистон чегарасида қайд этилган.
Энергия тоифаси - 11,9. MPV магнитудаси - 5,3.
Олмаоталикларга 2 балли зилзила сезилди.







