Сиёсат

Президент Ўзбекистон—Хитой инвестиция форумида иштирок этди

Мирзиёев Гуандун форумининг навбатдаги учрашувни Самарқандда ўтказишни таклиф қилди.

Президент Ўзбекистон—Хитой инвестиция форумида иштирок этди

 

Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Кунмин билан биргаликда Шенчжен шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестисия форумида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўтган йил май ойида Хитойга давлат ташрифи доирасида ҳам ушбу мамлакат ишбилармон, молия ва инвестисия доираларининг етакчи вакиллари билан учрашувлар ўтказган эди. Ўшанда эришилган муҳим келишувлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестисиявий шерикликни янада кенгайтирди. Бугунги инвестисия форуми самарали мулоқотнинг давоми бўлиб, икки мамлакат идоралари ва ҳудудлари раҳбарларини, Хитой йирик бизнесининг 600 нафардан зиёд вакилини тўплади. Хитойнинг Миллий нефть-газ корпорацияси, Миллий кимё-инжиниринг компанияси, Аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси, “China Energy”, “Gezhouba Group”, “China CAMC Engineering”, “Huawei Technologies”, “SANY Renewable Energy”, “BYD Auto Industry”, “Xinjiang Hualing Group”, “ZTE”, “TBEA”, “Universal Energy” компаниялари, Хитой тараққиёт банки, Давлат тараққиёт банки, Экспорт-импорт банки шулар жумласидан. Давлатимиз раҳбари форумни очар экан, барча иштирокчиларни самимий қутлади ва тадбир ҳақли равишда Хитойнинг инновациялар пойтахти ҳисобланган Шенчжен шаҳрида ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно мужассам эканини таъкидлади. - Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий ҳамкорлик алоқаларидан куч олади, - деди Президент. Кеча ХХР Раиси Си Сзинпин билан самарали музокаралар ўтказилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Эришилган натижалардан бири мамлакатларимиз бизнес вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш бўйича келишувлар бўлди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"