Жаҳон

Россиянинг Ил-76 самолёти Белгородда ҳалокатга учради

АҚШ маъмурияти ҳалокат ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда

Россиянинг Ил-76 самолёти Белгородда ҳалокатга учради

 

Россиянинг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти 24 январ куни Белгород вилоятининг Корочанск туманида Яблоново қишлоғи яқинидаги далага қулаб тушди. Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, бортдаги барча одамлар ҳалок бўлган. 

Telegram’даги «Важные истории» ва «ЧТД» каналлари Россия мудофаа вазирлигига таяниб, Ил-76 бортида алмашиш учун олиб кетилаётган 65 нафар украиналик асир, шунингдек, 6 нафар экипаж аъзоси ва 3 нафар ҳамроҳлик қилувчи шахс бўлганини маълум қилди. Россия мудофаа вазирлиги ҳалокатни «террор ҳужуми» деб атади ва бунинг учун Киевни айблади. 

Кейинроқ фавқулодда баёнотда Украина бош разведка бошқармаси ҳарбий асирларни алмашиш 24 январга режалаштирилганини тасдиқлади, бироқ украиналик асирларнинг хавфсизлигини Россия томони таъминлаши кераклигини таъкидлади. 

«Транспорт самолётининг 30 километрлик жанговар зонага қўниши хавфсиз бўлиши мумкин эмас ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳар икки томон муҳокама қилиши керак. Биз Россия Федерациясида вазиятни беқарорлаштириш мақсадида режалаштирилган ҳамда Украина ва давлатимизга халқаро ёрдамни заифлаштириш учун қасддан қилинган ҳаракатлар ҳақида гапиришимиз мумкин», - дейилади баёнотда. 

 

 

АҚШ маъмурияти Россия самолёти ҳалокати ҳақидаги хабарларни ҳисобга оляпти, аммо бу борада қўшимча маълумотга эга эмас, деди Жон Кирби.

 

АҚШ маъмурияти Украина томони билан ҳарбий асирларни алмашиш арафасида Россиянинг Ил-76 транспорт самолёти ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни ҳисобга оляпти, аммо бу борада қўшимча маълумотга эга эмас, деди 24 январ, чоршанба куни Оқ уй ҳузуридаги миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар координатори Жон Кирби.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон «бу хабарларни (Ил-76 ҳалокати ҳақида) кўрган, аммо бизда уларни тасдиқлашнинг иложи йўқ». Кирби Оқ уйдаги брифингда АҚШ маъмурияти «бу масала бўйича кўпроқ аниқлик ва қўшимча маълумот олиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда», деди. 

Украина халқаро терговни талаб қилади.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Украина Россиянинг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётининг Белгород вилоятида қулаши ҳолати юзасидан халқаро тергов ўтказилишини талаб қилишини айтганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, «барча фактлар аниқланиши керак». Украина президенти Россия самолёти нима учун қулаган бўлиши мумкинлиги ҳақида бирорта версияни ҳам келтирмади. 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россиянинг Ил-76 самолёти Белгородда ҳалокатга учради | Zamon.uz