Шарл Мишел Европа кенгаши раҳбари лавозимидан кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди
Сиёсатчи ўз қарорини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Европа Кенгаши Президенти тўсатдан Европарламентга сайловларда қатнашмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Сиёсатчи ўз қарорини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, раис сифатида қолиш қарори унинг муддатидан олдин истеъфога чиқиши эҳтимоли сабаб бўлган кескин муносабат билан боғлиқ ва у ўзининг кетишидан Европа кенгашини парчалаш учун фойдаланилишига йўл қўймоқчи эмас.
Мишел лавозимидан муддатидан олдин кетган тақдирда, Европа Кенгаши раҳбари лавозими Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга ўтиши мумкин. Чунки Венгрия 2024 йилнинг июлидан декабригача Европа Кенгашига раислик қилиши режалаштирилган.
Бундай ҳолатга йўл қўймаслик учун ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари Мишел ўрнига номзодни олдиндан келишиб олишлари керак эди. Орбан кўпинча Европа Иттифоқининг умумий сиёсатига қарши чиқади, хусусан, декабрь ойида Венгрия Украинага макромолиявий ёрдам ажратишга тўсқинлик қилишга муваффақ бўлди. Шу сабабларга кўра ЕИнинг кўпчилик аъзолари Кенгаш раҳбарлигига Венгрия бош вазирининг келишига норози эди.







