Нодирбек Абдусатторов сўнгги тур олдидан мағлуб бўлди
Мусобақа Нидерландияда бўлиб ўтмоқда.

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2024» турнири ўзининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Ўн иккинчи тур олдидан яққол пешқадам бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Видит Гужратига қарши дона суриб, ютқазиб қўйди.
Видит очколари сонини 7,5 тага етказиб, мусобақа пешқадамига айланиб олган бўлса, Нодирбек Абдусатторов шунча очко билан тўртинчи поғонага тушиб қолди.
Охирги турда ҳамюртимиз оқ доналарда Александр Донченко билан куч синашади.







