Энди WhatsAppʼдан бошқа мессенжерларга ёзиш мумкин
Ҳозирда иловага янги бўлим қўшилмоқда.

WhatsApp ишлаб чиқувчилари фойдаланувчиларга бошқа мессенжерларга хабар юбориш имконини берувчи янгиланишни синовдан ўтказмоқда.
Энди «Хабарлар» қисмида янги бўлим очилади. У ерда бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар туради. Фойдаланувчилар бу хизматдан ўзлари хоҳлаган пайтда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, мазкур функция автоматик эмас. Бу ушбу функцияни хоҳлаган пайтда ўчириб қўйиш мумкин дегани.
Уйғунлашган тизимларда ўзаро алмашган хабарлар махсус ҳимоя тизими орқали шифрланади. Бу фойдаланувчиларга ҳимояни таъминлайди. Ҳозирча WhatsApp билан фақатгина Сигнал иловаси ушбу тизимда ишламоқда. Кейинчалик Telegram, Facebook ва Instagramʼда ҳам қўлланилади.







