Жаҳон

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган италиялик 32 йилдан сўнг оқланди

Айбланувчи қамоқда бўлганида унинг адвокати ўзгарди. Шундан сўнг иш қайта кўриб чиқилди.

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган италиялик 32 йилдан сўнг оқланди

 

Римдаги апелляция суди шанба куни салкам 33 йил қамоқда ўтиришга мажбур бўлган одамни тўлиқ оқлади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, бу Италия суд тизими тарихидаги энг катта хато.

 

Беньямино Зункедду 1991 йил январь ойида Сардиниянинг Кальяри яқинидаги Синнай коммунасида уч кишини ўлдиришда айбланганида атиги 26 ёшда эди.

 

Эркак бир ой ўтиб ҳибсга олинган, чунки ҳужумдан омон қолган гувоҳлардан бири таниган ва “одам ўлдирган шахс” деб кўрсатган.

 

1992 йил июнь ойида, асосан, ушбу гувоҳнинг кўрсатмаларига асосланиб, Зункедду жиноятга алоқадорлигини рад этса ҳам, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

2017 йилда янги ҳимоячи бироз камчиликларни топди. Кейинроқ эса асосий гувоҳ ҳужумчининг юзини кўрмаганини тан олди ва кўрсатмаларидан бош тортди.

 

Унинг сўзларига кўра, полициячилардан бири унга айбдор Зункедду эканини айтган.

 

2023 йилнинг ноябрида Беньямино Зункедду озодликка чиқди ва 27 январда апелляция суди унинг айбсизлигини тасдиқлади.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса Сардинияда ўша уч кишини ким ўлдирганини аниқлай олмади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган италиялик 32 йилдан сўнг оқланди | Zamon.uz