“Тартибга солиш қумдони” ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби белгиланди
У Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлиги томонидан Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Низомда капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби белгиланди.
“Тартибга солиш қумдони” махсус режимини тақдим этиш ва иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.
“Тартибга солиш қумдони” махсус режимида тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси иштирок этиши мумкин.
Мазкур ҳужжат билан махсус режим доирасида тан олинган хорижий юрисдикциялар рўйхати тасдиқланган ҳамда мазкур рўйхатда 38 та давлат мавжуд.
“Тартибга солиш қумдони” махсус режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган аризалар 20 иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
“Тартибга солиш қумдони” махсус режими иштирокчилари Ўзбекистон Республикасида инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.







