Жозеп Боррел: Марказий Осиё давлатлари ЕИнинг асосий ҳамкорига айланиб бормоқда
Шунингдек, Боррел Европа Иттифоқи томонидан Марказий Осиёга таклиф этилаётган сармоялар умумий қадриятларни ҳимоя қилишга қаратилган сиёсий мақсадларга эга эканини айтди.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррел “ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда” Марказий Осиё Европа Иттифоқининг асосий ҳамкорига айланаётганини айтди.
"Санкциялар самарали бўлиши учун биз шерикларимиз билан ҳамкорлик қилишга муҳтожмиз. Биз Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз ва Россия ўртасидаги савдони диққат билан кузатиб борамиз, қандай механизмлар санкцияларни четлаб ўтилишига имкон бераётганини таҳлил қиламиз", — дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, Боррел Европа Иттифоқи томонидан Марказий Осиёга таклиф этилаётган сармоялар умумий қадриятларни ҳимоя қилишга қаратилган сиёсий мақсадларга эга эканини айтди.







