Қозоғистонда 26 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото
Ҳодисага ер музлаши, кўриш имконияти чекланиши ва қор бўрони сабаб бўлган.


Олмаота — Тошкент автомобил йўлининг 567-километрида 26 та автомобил иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.

Тўқнашиб кетган автомобиллардан 4 таси йўловчи автобуси, 4 таси юк машинаси ва 18 таси енгил автомобиль.

Хабарда келтирилишича, ҳодисага ер музлаши, кўриш имконияти чекланиши ва қор бўрони сабаб бўлган.

"Авария" оқибатида 26 нафар фуқаро касалхонага ётқизилган, улардан тўрт нафари реанимацияда.

Ҳалок бўлганлар йўқ. 39 нафар фуқаро эса хавсиз жойга олиб кетилган.








