Тадбиркорлар рейтингда юқори баллга эга бўлиш учун нима қилиши керак?
Рейтинг баҳолаш мезонлари 23 тани ташкил этади.

Рейтинг баҳолаш мезонлари 23 тани ташкил этади.
Биринчиси – ҳамма учун бир хил бўлган умумий 10 та мезон кўзда тутилган. Мазкур мезонлар орқали тадбиркор 100 балл олиш имконияти мавжуд.
Иккинчиси – камайтирувчи 9 та мезон. Бу мезонлар қонунчилик талаблари бузилган ҳолатлар ёки ҳисоботларга қайта-қайта тузатиш киритиб тақдим этган ҳолатлар, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиш йил давомида кўпайиб кетса ишлайди.
Учинчиси – рағбатлантирувчи 4 та мезон. Ижтимоий реестр, аёллар дафтарига кирган фуқароларни ишга олган ва улар умумий ходимларининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига 5 баллдан 10 баллгача қўшимча рағбатлантирувчи балл берилади.
Тадбиркорлик субъектларини баҳолашда фаолиятни узоқ давом эттириш, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этиш, солиқларни ўз вақтида ихтиёрий тўлаш каби ҳолатлар асосий роль ўйнайди.
Шунинг учун солиқ мажбуриятларини вақтида ва ихтиёрий бажариш рейтингда юқори балл олишни кафолатлайди.







